Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу қизиқ: Оғир атлетика билан шуғулланган инсоннинг бўйи ўсмай қоладими?

Бу қизиқ: Оғир атлетика билан шуғулланган инсоннинг бўйи ўсмай қоладими?

Спорт билан шуғулланиш инсон саломатлиги учун фойдали, лекин кўплаб мухлисларда оғир атлетика билан шуғулланиш инсон бўйи ўсишига салбий тасир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги таассурот мавжуд. Шу каби савол сизда ҳам туғилган бўлиши мумкин.

Бу каби фикрларни жуда кўплаб эшитганмиз. Бироқ кўплаб шифокорлар оғир атлетика билан шуғулланиш инсон бўйи ўсишига салбий таъсир кўрсатади деган фикрга мутлақо қаршилар. Уларнинг фикрича буларнинг барчаси шунчаки уйдирма.

Шифокорлар ва оғир атлетика бўйича мутахассисларнинг таъкидлашларича, ушбу спорт тури билан ўз қоидалари асосида машғулот олиб боришлари мақсадга мувофиқ.

Мисол учун, Собиқ иттифоқ оғир атлетикачиси Юрий Власовнинг бўйи 187 сантиметр эди. Власов оғир атлетика билан ҳарбий мактабда ўқиб юрган кезлари шуғуллана бошлайди. Фаолиятининг энг гуллаган даврида эса унча-мунча спортчи яқинлашмайдиган оғирликларни ўзига бўйсундира олган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг