Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Буффон фаолиятини қачон якунлашини айтди

Буффон фаолиятини қачон якунлашини айтди

Фото: «mir24.tv»

«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Буффон фаолиятини қачон якунлашини айтди, дея хабар беради «Gazeta.ru» сайти.

«Бундан бир неча йил аввал мен ўзим учун чегара белгилаб хато қилганман. 35 ёшимда фаолиятимни тугатаман, деб ўйлардим. Лекин баъзи сабабларга кўра ўйнашда давом этишга мажбур бўлдим. 38 ёшимда 40 ёш мен учун охирги чегара бўлади деб ўйлаган эдим, лекин ҳали ҳам майдонга тушмоқдаман. Футболдан олти ойдан кейин, бир йил ёки 10 йилдан кейин кетишим мумкин. Фаолиятимни қачон тугатишимни билишни истамайман. Қачондир бу вақт келади ва бу кутилмаганда рўй беради», – деган Буффон.

Эслатиб ўтамиз, Буффон деярли бутун фаолияти давомида ўйнаб келган «Ювентус» жамоасини шу ёзда тарк этиб, «ПСЖ»га ўтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг