Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун «Барселона» — «Лион» ва «Бавария» — «Ливерпул» тўқнашуви бўлади

Бугун «Барселона» — «Лион» ва «Бавария» — «Ливерпул» тўқнашуви бўлади

Фото: «ua-football.com»

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳслари бугун якунига етади. Тошкент вақти билан тунги соат 01.00 да «Барселона» — «Лион» ва «Бавария» — «Ливерпул» баҳси бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Дастлабки учрашувда «Барселона» сафарда «Лион»га қарши кечган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этган эди. Қизиқ томони, «Бавария» ҳам Англияда «Ливерпул» билан бўлиб ўтган ўйинда айнан шундай натижа қайд этган.

Бу эса мезбонларга енгил нафас олиш имконини бермаслиги тайин. Чунки 0:0 дан ташқари исталган ҳисобдаги дуранг натижа «Лион» фойдасига ҳал бўлади. Боз устига Европа Чемпионлар лигасидаги сенсацион натижаларни ўзингиз кўриб турибсиз.

Шундай экан, тунда бўлиб ўтадиган ўйинларни ўтказиб юборманг.

ЕЧЛ, 1/8 финал
01:00 Барселона (Испания) – Лион (Франция)
01:00 Бавария (Германия) – Ливерпул (Англия)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг