Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун «Насаф» ва «Пахтакор» ОЧЛдаги плей-офф ўйинини ўтказади

Бугун «Насаф» ва «Пахтакор» ОЧЛдаги плей-офф ўйинини ўтказади

Фото: www.the-uff.com

Бугундан эътиборан Осиё чемпионлар лигасига старт берилади. Мусобақанинг гуруҳ босқичига чиқиш учун кураш олиб бораётган икки жамоамиз бугун ўз учрашувларини ўтказади. Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф» ўз уйида Иорданиянинг «Ал Файсали» жамоасини қабул қилади. Яна бир жамоамиз – «Пахтакор» эса Қатарда «Ал-Ғарафа» клуби меҳмони бўлади. Мазкур икки ўйинда ғолиб чиқадиган жамоалар 2018 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш имконига эга бўлишади. ЎФА расмий сайтида мазкур беллашувларга бағишланган мақола чоп этилди.

«Насаф»

Таъкидлаш жоизки, «Насаф» ушбу рақиби билан олдин ҳам тўқнаш келган. Ўшанда яна бир нуфузли мусобақа – ОФК кубоги-2011нинг нимчорак финалида йўллари кесишган жамоалар баҳсида Қаршида «Насаф» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. «Насаф» бу гал ҳам Иордания жамоасидан устун эканини исботлашга уриниб кўради.

Рўзиқул Бердиев. 
Фото: «Насаф» расмий сайти

Бугунги беллашувни қаршиликлар кўк рангли либосларда, меҳмонлар эса оқ-қора рангдаги либосларда ўтказишади. Учрашувни япониялик ФИФА ҳаками Хирюки Кимура бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Очи Шинжи ва Такаги Такумилар ёрдам беришади.

ОЧЛ-2018. Плей-офф учрашуви
«Насаф» (Ўзбекистон) – «Ал Файсали» (Иордания)
30.01.2018. Қарши, «Марказий» стадион. 16:00да
Бош ҳакам: Хирюки Кимура (Япония)
Қанот ҳакамлари: Очи Шинжи, Такаги Такуми (иккаласи ҳам Япониядан)
Захира ҳаками: Насрулло Кабиров (Тожикистон)
Назоратчи: Али Ҳамад Бадавий (БАА)
Учрашув комиссари: Доржи Минду (Бутан)

«Пахтакор»

«Пахтакор» эса «Ал-Ғарафа»га қарши ўйинда сариқ либосларда, мезбонлар бўлса оқ либосларда майдонга тушади. Ўйинда ироқлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Моҳаннад Қосим Иси Саррай мазкур учрашувда бош ҳакам сифатида ишлайдиган бўлди.

ОЧЛ-2018. Плей-офф учрашуви
“Ал Ғарафа” (Қатар) - “Пахтакор” (Ўзбекистон)
30.01.2018. Доҳа ш., 22:00да
Бош ҳакам: Моҳаннад Қосим Иси Саррай (Ироқ)
Қанот ҳакамлари: Муаяд Муҳаммад Али, Вазиқ Обайд Свайди (Ироқ)
Захира ҳаками: Заид Тамир Муҳаммад (Ироқ).
Назоратчи: Омар Муса Халаф Лум (Иордания).
Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).

Кеча бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманларида ҳар икки ўзбек клуби бош мураббийлари ҳам бугунги ўйинларда фақат ғалабага умид қилишаётганини таъкидлашди.

Рўзиқул Бердиев. 
Фото: «Насаф» расмий сайти

Ушбу ўйинни, мавсум бошидаги ўйин бўлганлиги учун ҳам финалга тенглаштирган бўлар эдим. Биз насиб этса гуруҳ босқичига чиқиш масаласини ҳал қиламиз. Буни жуда хоҳлаймиз. Ўйин куни ҳамма футбол ишқибозларининг эътибори бизга қаратилади. Бу биздан катта маъсулият талаб қилади. Бу маcъулиятни ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз. Янги футбол мавсумини ғалаба билан бошлаш иштиёқидамиз.

Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи

Шота Арвеладзе. 
Фото: «Пахтакор» расмий сайти

Бу бир беллашувдан иборат тўқнашувдир. Иккинчи имконият берилмайди. Мақсадимиз ғалаба қозониш ва бунга бор кучимиз билан интиламиз. Футболда ҳар қандай ҳолат содир бўлиши мумкин. Рақибимиз ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Бу биз учун мавсумдаги биринчи расмий учрашувга айланади. Баҳсга ҳозирлик кўриш учун тайёргарлик жараёнини ўтказдик. Расмий ўйинлар амалиёти борлиги «Ғарафа»га кичик устунлик берар, аммо биз мавсумни янги куч ҳамда ғалаба билан бошлаш йўлида боримизни берамиз.

Шота Арвеладзе, «Пахтакор» бош мураббийи

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг