Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига қуръа ташланади

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига қуръа ташланади

Фото: ЎзПФЛ расмий сайти

Бугун Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланади. Соат 20:00да бошланадиган «Спорт» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Қуръа ташлаш маросимидан олдин суперлиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол муаллифларига ПФЛ совринлари топширилади.

Нимчорак финалда суперлиганинг 9, про-лиганинг 7 клуби қатнашади.

Суперлиганинг «Металлург», «Навбаҳор» ва «Бухоро» клублари мусобақани тарк этди. «Қизилқум», «Пахтакор», «Локомотив», «Насаф», «Бунёдкор», «Нефтчи», «Қўқон-1912», «Сўғдиёна» ва АГМК эса курашни давом эттиради. Про-лиганинг «Сурхон», «Динамо», «Шердор», «Машъал», «Андижон», «Орол» ҳамда «Ифтихор» клублари эса элита клубларига қаршилик кўрсатишга уриниб кўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг