Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Шаҳрам Ғиёсов «Уэмбли»да жанг ўтказади

Бугун Шаҳрам Ғиёсов «Уэмбли»да жанг ўтказади

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори, айни пайтда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов бугун Лондон шаҳридаги машҳур «Уэмбли» стадионида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Жангда ҳамюртимизга никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилади.Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда тўрт маротаба жанг қилиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (3таси нокаут). Лагуна эса 14та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғолиб бўлган. 10та жангни муддатидан олдин якунлаган.

Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланадиган жанг «УзРепорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг