Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун «Uzbek Tigers» Тошкентда «Colombia Heroicos» билан жанг қилади

Бугун «Uzbek Tigers» Тошкентда «Colombia Heroicos» билан жанг қилади

Фото: Sports.uz

Бугун «Uzbek Tigers» жамоаси Бутунжаҳон бокс серияси доирасида ўзининг учинчи жангини ўтказади.

Саккизинчи мавсумнинг учинчи туридан ўрин олган беллашувда жамоамизга Колумбиянинг «Colombia Heroicos» жамоаси рақиблик қилади.

Бугун қуйидаги жанглар гувоҳига айланамиз:

-52 кг: Худойназар Файзов - Кейбар Авила

-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета

-69 кг: Маҳмуд Гаипов - Александр Ранхел

-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Диего Мотоа

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Кристиан Салкедо

Жанглар бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида бошланади.

Миллий олимпия қўмитаси сайтига кўра, бугун ҳам ҳудди «Cuba Domadores»га қарши жангда бўлганидек учрашувни бевосита аренанинг ўзидан томоша қилиш учун уруш ва меҳнат фаҳрийлари учун Республика пансионатидан, Тошкент шаҳридаги 23-сонли меҳрибонлик уйидан ва жисмоний имконияти чекланган болалар мактаб-интернатидан меҳмонлар ташриф буюради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг