Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бунёдкор» футболчилари январдан буён маош олмаяпти

«Бунёдкор» футболчилари январдан буён маош олмаяпти

«Бунёдкор» футбол клубида молиявий муаммолар борлиги ҳақида бир неча бор маълумотлар берилган эди.

«Uff.uz» сайтига маълум қилинган ва расман тасдиқланмаган маълумотга кўра «Бунёдкор» клуби ходимлари, мураббийлар штаби ва футболчилар охирги марта январь ойида маош олган. Шундан буён на маош тўланган ва на мукофот пуллари берилган.

Клуб суперлиганинг 12-турига қадар 8 та учрашувда ғалаба қозониб, 1 ўйинда дуранг қайд этган. Аммо мураббийлар штаби ва футболчилар мукофот пуллари олмаган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра «Бунёдкор»нинг жорий мавсумдаги бюджети 15 миллиард сўмдан иборат. Ушбу маблағ ҳисобига клуб академияси таъминоти ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган эди. Аммо клуб ҳисоб-рақамига январь ойида 1 миллиард сўм пул ўтказиб берилган холос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг