Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бунёдкор»нинг номи ўзгарди

«Бунёдкор»нинг номи ўзгарди

Фото: @diyorimamkhodjaev

Шу йилнинг 16 мартида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорда «Бунёдкор» стадионининг бутун мажмуаси ва иншоотлари футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот жараёнларини ташкил этиш ва спорт мусобақалари ҳамда бошқа тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг асосий базаси ҳисобланиши белгилаб қўйилган эди.

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган фотога кўра, «Бунёдкор» стадионининг номи ҳам ўзгарган. Энди у «Миллий» дея номланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг