Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоролик спортчиларга «Spark» берилди

Бухоролик спортчиларга «Spark» берилди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Шу кунларда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

МОҚ раҳбари Параосиё ва ўсмирлар Олимпия ўйинларида совриндор бўлган бухоролик спортчиларни тақдирлаш маросимида иштирок этди. Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам қатнашди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Тадбир давомида III ўсмирлар Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиққан спортчилар — Абдумалик Халаков (бокс) ва Умиджон Жалолов (эркин кураш) «Spark» автомобиллари билан тақдирланди.

Шунингдек, уларнинг мураббийлари, Параосиё ўйинлари совриндорлари Феруз Саидов, Ширин Шарипов, Шариф Ҳалилов, Шерзод Намозов, Шуҳрат Бобоев ва Муҳаммад Риҳсимов каби спортчиларимизга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг