Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чапаклар мамлакати: Шимолий кореялик ишқибоз қиз билмасдан америкалик спортчиларни олқишлаб қўйди (видео)

Чапаклар мамлакати: Шимолий кореялик ишқибоз қиз билмасдан америкалик спортчиларни олқишлаб қўйди (видео)

Фото: «Day.Az»

Пхёнчхандаги Қишки олимпиаданинг фигурали учиш баҳсларини томоша қилаётган шимолий кореялик мухлиса, ўз мамлакати мезонлари билан ўлчанганда, ватанпарварликка хос бўлмаган ишга қўл урди — АҚШ спортчисининг чиқишини қарсак билан кутиб олди, деб хабар берди «Day.Az».

КХДР жуфтлиги — Рим Тэ Ока ва Ким Ю Сиканинг чиқишларини мусобақалар мобайнида уларнинг ватандошлари — «гўзаллар армияси» тинмай қўллаб турди. Аммо «армия»нинг бир аъзоси ҳамюртларидан кейин музга чиққан америкалик спортчиларга ҳам бехосдан чапак чалиб юборди. Буни пайқаган ёнидаги шериги уни билинар-бинмас туртиб қўйиб, «ўзига» келтирган. Энди бу қизга юртида нима чора кўришади — бизга қоронғу.

Ушбу видео бутун интернетга тарқашга улгурди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг