Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чемпионлар лигаси-2018/19 иштирокчилари қанча пул ишлаб топди?

Чемпионлар лигаси-2018/19 иштирокчилари қанча пул ишлаб топди?

Фото: «Twitter.com»

УЕФА чемпионлар лигаси-2018/19 иштирокчилари ўртасида тақсимланган пул миқдорини эълон қилди.

Чемпионлар лигаси-2018/19 гуруҳ босқичи ва плей-оффда иштирок этган жамоалар, шунингдек, УЕФА суперкубоги иштирокчилари қарийб 1,976 миллиард еврони бўлиб олишди.

Ярим финалчи «Барселона» (117,7 млн евро), мусобақа ғолиби «Ливерпуль» (111,09 млн евро) ва финалчи «Тоттенхэм» (101,6 млн евро) энг кўп улушга эгалик қилишди.

«Ювентус» — 95,5 млн, «Манчестер Юнайтед» – 93,4 млн, «Манчестер Сити» – 93,2 млн, «ПСЖ» – 85,8 млн, «Атлетико» – 85,6 млн, «Реал» – 85,3 млн, «Бавария» – 82,8 млн евро ишлаб топди.

Энг қизиғи, гуруҳда, ҳатто, тўртинчи олган жамоалар ҳам қуруқ қолишгани йўқ.

Тўлиқ рўйхат билан «Uefa.com» сайтида танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг