Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чемпионлар лигасида биринчи аёл ҳакам пайдо бўлди

Чемпионлар лигасида биринчи аёл ҳакам пайдо бўлди

Стефани Фраппар.

Фото: «Hromadske.ua»

УЕФА Чемпионлар лигаси 5-турида 3 декабрь куни «Ювентус» (Турин) «Динамо» (Киев)ни қабул қилади. Ушбу ўйинни назорат қилишга Стефани Фраппар бошчилигидаги франциялик ҳакамлар бригадаси жалб этилди.

36 ёшли Фраппарга Ҳишам Закрани ва Меҳди Раҳмуни майдон чизиқларида ёрдамлашишади. Захира ҳаками — Карим Обид. ВАРда Бенуа Мийо ва Вилли Дилажо ишлашади.

Шу тариқа Фраппар Чемпионлар лигаси бош ҳаками бўлган илк аёл ҳакам сифатида тарихга кирмоқда. Европа лигаси ўйинини («Лестер» — «Заря») бошқарган илк аёл ҳакам ҳам Стефани.

Маълумот учун: Стефани Фраппар — аёллар футболидаги энг номдор ҳакамлардан бири. Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали (2019 йил), Аёллар ўртасидаги Европа чемпионати яримфинали (2017 йил)да бош ҳакам бўлган. Эркаклар футболидаги дебютини 2019 йили Франция чемпионатида бошлаган, август ойида эса УЕФА Суперкубогига бош ҳакам этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг