Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Chimgan challenge»  қишки спорт ўйинлари якунланди

«Chimgan challenge»  қишки спорт ўйинлари якунланди

Фото: Ёшлар медиа маркази

Бўстонлиқ туманидаги «12-чашма»  тоғ чанғиси бўйича ҳаваскорлар клубида илк бор «Chimgan challenge»  қишки спорт ўйинлари бўйича ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивал Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Аввалроқ, фестивал бошлангани ҳақида маълум қилинганди. Икки кунлик фестивалда  500 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Шу тариқа 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар фестивалига старт берилди. Улар спортнинг волейбол, чанғи учиш ва «Snowboarding»  турлари бўйича қизғин баҳсга киришди.  Саралаш босқичларидаги энг тезкор, энг илғор ва энг кучлилар финалга йўл олди.

Фестивалнинг иккинчи куни чанғи учиш бўйича 16 нафар ёш спортчилар ўзаро беллашди. Ҳар икки спортчидан қай бири маррага биринчи бўлиб етиб келса, кейинги рақиб билан куч синашди. Мағлублар эса майдонни тарк этди.  Шу йўсинда кечган мусобақада 37 секундда 300 метрлик масофага етиб келган «учар спортчи» Арман Гаюпов ушбу йўналишда 14-19 ёш тоифаси бўйича мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Волейбол бўйича мусобақада биринчи ўринни «Чирчиқ-1»  жамоаси, иккинчи ўринни Чирчиқ-2 жамоаси, учинчи ўринни эса «Янгийўл»  жамоалари қўлга киритди.

3 та йўналишнинг 3 та ёш тоифаси бўйича 27 нафар ғолиблар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

«Chimgan Challenge»  фестивали ҳар йили қишки мавсумда доимий равишда ўтказиладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг