Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чиптам бор, лекин ўйинга киролмадим». Стадиондан қувилган мухлислар

«Чиптам бор, лекин ўйинга киролмадим». Стадиондан қувилган мухлислар

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонга, хусусан, водийга футбол қайтмоқда. Буни суперлига баҳсларидан, «Навбаҳор»нинг ғалабаларидан билиш мумкин. Водий аҳли ҳам футболни жуда соғинган эди.

Хабар берганимиздек, 23 март куни Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» стадионида Ўзбекистон ОТЖ ва Кения ОТЖ ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Сўнгги йилларда халқаро даражадаги ўйинлар илк марта вилоятларда ташкил этилаётгани боис мазкур учрашувга қизиқиш жуда катта эди. Ҳам Осиё чемпионларини стадиондан кўришни истаган мухлислар ҳам анчагина эди.

Лекин таҳририятимизга мурожаат қилишларича, «Соғлом авлод» стадионига киришда бир қатор тартибсизликлар юзага келган. Кейин эса қўлида чиптаси бўла туриб, минглаб ишқибозлар ИИБ ходимлари томонидан ўйинга киритилмаган.

«Тўғри, бюджет ташкилотларга шундай таклифномалар берилган. Лекин чиптада ёзилган жой ва қаторга яна ким ўтириб олиши мумкин?», деб ёзади фуқаро.

Бу ерда ё чипта сотувларида бир гап бор, ёки маҳаллий ҳокимият органлари ишни нотўғри ташкил қилган. Нима бўлган тақдирда ҳам, футбол кўраман деб йўл босиб келган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мутасаддилардан ушбу ҳолатга изоҳ сўраб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг