Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Денис Истомин «Diema Xtra Sofia Open – 2018» мусобақасининг иккинчи даврасига йўл олди

Денис Истомин «Diema Xtra Sofia Open – 2018» мусобақасининг иккинчи даврасига йўл олди

Фото: ЎзА

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган «Diema Xtra Sofia Open – 2018» мусобақасининг биринчи даврасида мезбон теннисчиси Адриан Андреев билан рақобатлашди.

Денис мазкур ўйинда 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Энди у мусобақанинг иккинчи босқичида латвиялик Эрнест Гулбис ва сербиялик Виктор Троицки учрашуви ғолибига қарши кортга чиқaди.

Шунингдек, мусобақанинг илк даврасида Лукаш Лацко (Словакия) ҳамда Жоао Соуза (Португалия) ғалаба қозонди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг