Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Динамо» Сирожиддин Сайфиев олдидаги 48 миллион қарзини тўлаб берди

«Динамо» Сирожиддин Сайфиев олдидаги 48 миллион қарзини тўлаб берди

Фото: ЎФА

Узоқ йиллар мобайнида Самарқанднинг «Динамо» жамоаси сафида барқарор ўйин намойиш этиб, кўплаб мухлислар олқишига сазовор бўлган собиқ футболчи Сирожиддин Сайфиев ЎФАга клубнинг ундан молиявий қарздорлиги бор экани хусусида ЎФАга мурожаат қилган эди.

Вазият атрофлича ўрганиб чиқилгач, ЎФА «Динамо» футбол клубига Сирожиддин Сайфиевдан унинг футболчилик фаолияти давомида тўпланиб қолган қарздорлигини узиш бўйича муддат белгилаганди. Давом этаётган июнь экваторида «Динамо» Сайфиевнинг ҳисоб-рақамига 40 миллион сўм миқдорида пул ўтказиб берди ва собиқ футболчиси олдидаги қарзини узди.

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг унда саратон касаллиги аломатлари мавжудлиги аниқланган Сайфиев мана бир неча йилдирки, оғир дардни енггишга уриниб келмоқда. Яқин ўтмишнинг номдор футболчиларидан бири мазкур ҳолат юзасидан қуйидагича фикр билдириб ўтди:

Ва ниҳоят менга йиғилиб қолган қарзлар тўлаб берилди. Шу ўринда айтишим керакки, «Динамо» менга ўз ҳисобидан хайрия қилмади, балки менинг ўз вақтида берилмаган иш ҳақимни қайтарди. Энди бу пулларни муолажалар учун сарфлайман. Зора шифо топишимда бунинг ҳам нафи тегиб қолса. Бунда менга кўмак кўрсатган ЎФА раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Уларнинг кўмагидан мамнунман».

Сирожиддин Сайфиев

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг