Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг ёши катта футболчи клуби билан шартномасини узайтирди

Дунёдаги энг ёши катта футболчи клуби билан шартномасини узайтирди

Фото: «FIFA.com‏»

Япониялик Кадзуёси Миура 1980-йиллардан бери тўп тепади, яқинда у 52 ёшни қаршилайди.

Кадзуёси Миура фаолиятини давом эттираётган энг ёши катта футболчи ва гол муаллифи сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига кирган. Аммо Миура тўхташ ниятида эмас — «Иокогама» билан шартномасини яна бир йилга узайтирди.

— Шартномамни 2019 йил учун узайтирдим. Барча қўллаётганларга раҳмат, сизлардан миннатдорман. Жуда кўп ўйинларда майдонга тушаман, бунинг учун тайёргарликка боримни сарфлайман, — деди Миура.

2019 йилги мавсум Миура учун профессионал фаолиятидаги 34-си. Тасаввур қилинг-а, у Бразилиянинг «Сантос»ида 1986 йили фаолиятини бошлаганида Криштиану Роналду 1 ёшда бўлган, Лионел Месси эса туғилмаганди...

Миура 2005 йилдан бери «Иокогама» шарафини ҳимоя қилиб келади. 1990 йилдан 2000 йилгача Япония терма жамоасига жалб қилинган, 89 та ўйин ўтказиб 55 та гол урган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг