Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЕЧЛ. Ҳужумкор жамоалар иштирокидаги ўйинлар голсиз ўтди

ЕЧЛ. Ҳужумкор жамоалар иштирокидаги ўйинлар голсиз ўтди

Кеча, Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги икки учрашув бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ҳужумкор саналиб келинадиган жамоалар иштирокидаги ўйинларда мухлислар гол кўрмади.

«Ливерпуль» ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилиб, нурсиз дуранг ўйнаган бўлса, «Барселона» ҳам сафарда «Лион» дарвозасига йўл топа олмади. Шундай бўлса-да, ҳар иккала ўйин ҳам жанговар руҳда ўтди. Энди барча масала жамоалар ўртасидаги жавоб ўйинида, 13 март куни ҳал бўлади.

Ливерпуль – Бавария 0:0                                                        

Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, Вейналдум, Хендерсон, Кейта (Милнер, 76), Фабиньо, Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 76).

Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Хамес (Саншеш, 88), Мартинес, Гнабри (Рафинья, 90), Алькантара, Коман (Рибери, 81), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Киммих (28), Хендерсон (55).

Лион – Барселона 0:0

Лион – Антони Лопеш, Марсело, Менди, Дюбуа, Денайер, Терье (Корне, 76), Ауар, Траоре (Тузар, 69), Ндомбеле (Диоп, 84), Депай, Дембеле.

Барселона – тер Стеген, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто (Видаль, 81), Ракитич, Бускетс, Дембеле (Коутиньо, 67), Нелсон Семеду, Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар:  Ауар (3), Дюбуа (33), Серджи Роберто (80), Нелсон Семеду (88).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг