Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ финали: «Ливерпуль» кенгайтирилган таркибни эълон қилди

ЕЧЛ финали: «Ливерпуль» кенгайтирилган таркибни эълон қилди

Фото: «Liverpoolfc.com»

«Ливерпуль» Европа Чемпионлар лигасининг Мадриддаги финалида қатнашадиган футболчилар рўйхатини тақдим этди. Бу ҳақда, бугун, 31 май куни клуб сайтида маълум қилинди.

Клуб тақдим этган рўйхатда 23 нафар футболчи бор.

Дарвозабонлар — Алисон Бекер, Кивин Келлеҳер, Симон Миньоле.

Ҳимоячилар — Виржил ван Дейк, Трент Александер-Арнольд, Эндрю Робертсон, Жоэль Матип, Деян Ловрен, Жозеф Гомес, Альберто Морено.

Яримҳимоячилар — Жоржиньо Вейналдум, Фабиньо, Жеймс Милнер, Жордан Ҳендерсон, Адам Лаллана, Алекс Окслейд-Чемберлен, Шердан Шакири.

Ҳужумчилар — Муҳаммад Салоҳ, Роберто Фирмино, Садио Мане, Дивок Ориги, Дэниел Старриж, Риан Брустер.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали 1 июндан 2 июнга ўтар кечаси (Тошкент вақти билан соат 00:00 да) Мадридда, «Ванда Метрополитано» стадионида бошланади. Унда «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм Ҳотспур» тўқнашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг