Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эктор Купер: «Эртага ҳужумкор ўйин кўрасиз, деб айта олмайман»

Эктор Купер: «Эртага ҳужумкор ўйин кўрасиз, деб айта олмайман»

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Эртага, 13 октябрь куни «Миллий» стадионида Ўзбекистон — КХДР терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 

Мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер журналистлар саволларига жавоб берди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

«Аввало шуни айтишни истардимки, эртанги ўйин биз учун синовдир. Олдинги ўйинлар билан солиштириб, фарқини кўрамиз. Ўсиш борми, камчиликлар бартараф этиляптими, шуни ўрганамиз», — деди мураббий.

Эктор Купер эртанги ўйинда мухлислар жамоа таркибида янги ўйинчиларни кўришини айтиб ўтди.

«Эртага ҳужумкор ўйин кўрасиз, деб айта олмайман. Мен натижа олиб келадиган ўйин кўришни хоҳлайман. Ҳимоявий ўйин сизга ёқмаслиги мумкин, лекин мен натижа кўрсатадиган тактика танлашга ҳаракат қиламан», — деди у. — «Мураббийнинг танлови борасида доим тушунмовчилик бўлиши мумкин ва бош мураббий ўз танловини асослаб беришга мажбур эмас».

«Кимдир клубда зўр ўйнаши мумкин, лекин терма жамоанинг ўйин услубига мос келмаса, у ўйинчи фойда келтирмайди. Шу нарсани тушунишингизни истардим. Шу кунгача ўйнаган ўйинчилар терма жамоанинг асоси, дея олмайман. Биз Осиё кубогига борадиган ўйинчиларни ноябрь ойидаги йиғинда танлаб оламиз», қўшимча қилди Купер.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг