Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эктор Купер «Бунёдкор» – «Пахтакор» ўйинини журналистлар орасида томоша қилди

Эктор Купер «Бунёдкор» – «Пахтакор» ўйинини журналистлар орасида томоша қилди

Фото: «Twitter/begamovshakhboz»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Суперлига доирасида бўлиб ўтган «Бунёдкор» – «Пахтакор» (1:2) ўйинини оммавий ахборот воситалари ходимларига ажратилган жойда ўтириб томоша қилди. Бу ҳақида журналист Шахбоз Беғамов ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу учрашув «Миллий» стадиони майсаси тайёр бўлмагани боис «Пахтакор» ўйиноҳида ўтказилган эди. Эктор Купер нима учун расмий шахслар учун ажратилган VIP-ложада эмас, балки журналистлар орасида ўтиргани номаълум. Бунга қадар ҳар доим турли ёшдаги терма жамоалар мураббийлари ва бошқа расмий шахслар учун «Пахтакор» стадиони VIP-ложасидан жой ажратилар эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси яқинда Хитойда бўлиб ўтган China Cup мусобақасида иштирок этган ва Уругвайдан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, учинчи ўрин учун бўлган баҳсда мезбон Хитой миллий жамоасини 1:0 ҳисобида енгган эди. Айни вақтда миллий жамоа мураббийлар штаби ЖЧ-2022 саралаши мусобақаларига тайёргарлик кўриш ишларини бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг