Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элдор Шомуродов беш дақиқада икки гол уриб, «Ростов»га ғалаба келтирди

Элдор Шомуродов беш дақиқада икки гол уриб, «Ростов»га ғалаба келтирди

Фото: «Twitter»

Россия чемпионатининг 28-турида «Ростов» клуби «Тосно» билан куч синашди.

Эътиборлиси, ҳар икки жамоа таркибида ўзбекистонлик футболчилар тўп суради. Ўтган йили «Ростов» сафига бориб қўшилган Элдор Шомуродов бугунги учрашувда жамоасига ғалаба келтирган голларга муаллифлик қилди.

У 67 ва 72-дақиқаларда гол уриб, Ростов»нинг ғалабасини таъминлади.

Биласиз, «Тосно» таркибида яна бир ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ҳаракат қилади. У мазкур учрашувда тўлиқ ўйнади.

Ростов – Тосно 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 67 Шомуродов, 2:0 – 72 Шомуродов.

Ростов – Абаев, Ингасон, Сигурдссон, Вилюш, Скопинцев (Зуев, 66), Ионов (Макеев, 79), Калачев, Гацкан, Гулиев (Юсупов, 69), Паршивлюк, Шомуродов.

Тосно – Юрченко, Буйволов, Дугалич, Миюшкович, Макаров, Галиулин, Жигулев, Нуну Роша, Палиенко (Рикардиньо, 74), Полетанович (Карницкий, 81), Труйич (Скворцов, 69).

Огоҳлантиришлар: Макаров (2), Галиулин (35), Гулиев (55), Вилюш (63), Дугалич (68).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг