Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элмурат Тасмуродов ЖЧ финалида мағлуб бўлди

Элмурат Тасмуродов ЖЧ финалида мағлуб бўлди

Фото: «olympic.uz»

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Юнон-рум кураши бўйича -63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Элмурат Тасмуродов финалга чиққани хабар қилинганди.

Элмурат мусобақа давомида Беларусь, Хитой, Молдова ва Украина вакилларидан устун келди. Ҳал қилувчи жангда эса россиялик Степан Марянянга қарши гиламга чиқиб, 6-3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу Венгриядаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учун иккинчи медаль ҳисобланади. Бунгача эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ушбу жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди.

Маълумот учун, Элмурат Тасмурадов бунгача икки маротаба жаҳон чемпионатларининг бронза медалларига эга чиққан. Рио Олимпиадаси совриндори учун бу жаҳон чемпионатларидаги учинчи медаль бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг