Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элнур Абдураимов ўзининг 5-жангида 5-нокаутни қайд этди

Элнур Абдураимов ўзининг 5-жангида 5-нокаутни қайд этди

Фото: «Instagram»

Бугун, 18 май куни профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифаси жангларини ўтказадиган Элнур Абдураимов ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Танзаниялик боксчи Исса Нампепечега (29 та ғалаба, 10 та мағлубият, 6 та дуранг, 12 та нокаут) қарши рингга чиққан Элнур яққол устунликка эришди.

Дастлаб, жангнинг иккинчи раундида Исса илк нокдаунга учради, сўнг 4-раундда у жангни давом эттира олмаслигини билдирди ва ҳакам техник нокаутни қайд этди. Шу тарзда Элнур ўзининг бешинчи жангида ҳам (5 та ғалаба, 5 та нокаут)  нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг