Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Энфилд» мўъжизаси ёхуд «Ливерпул» ўзида «Барселона»га тўртта гол урди

«Энфилд» мўъжизаси ёхуд «Ливерпул» ўзида «Барселона»га тўртта гол урди

Фото: «Uff.uz»

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Ливерпул» — «Барселона» учрашуви якунига етди. «Энфилд» стадионида бўлиб ўтган баҳсда кичик мўъжиза юз берди ва қизилларнинг қўли баланд келди.

Дастлабки баҳсда «Барселона» ўз майдонида 3:0 ҳисобида енггандан сўнг «Ливерпул»да имкон деярли қолмагандек кўринганди. Жавоб ўйини кутилганидек кескин курашлар остида бошланди, майдон эгалари 7-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Жордан Хендерсоннинг зарбасидан сўнг тер Стеген тўпни қайтаришга эришди, қайтган тўпни Дивок Ориги бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.

Шундан кейин меҳмонлар фаолликни оширишди ва мерсисайдлар жарима майдони атрофида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари қатор ҳужумлар билан бошлашди ва бу ўз самарасини бермай қолмади. 54-дақиқада Трент Александер-Арнолд ўнг қанотда тўпни олиб қўйди ва жарима майдонига узатмани амалга оширди, у ерда Жоржиньо Вейналдум кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Орадан кўп ўтмай мезбонлар учинчи голни уришди, Жердан Шакири ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма амалга оширди, уни Вейналдум боши билан тўққизлик бурчагига аниқ йўналтирди.

79-дақиқада «Ливерпул» футболчилари тўртинчи голни уришди. Алексанед-Арнолд бурчак зарбасини айёрона тарзда бажариб, жарима майдони ичидаги Оригига ташлаб берди. Ўз навбатида Дивок яқин масофадан тўпни дарвозага «михлаб» қўйди. Қолган вақтда каталонияликлар кучли босим ташкил қилишди, бироқ дарвозани ишғол қилиш уларга насиб этмади.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари икки ўйин натижасига кўра финалга йўл оладиган бўлишди.

Европа Чемпионлар лигаси
1/2 финал, жавоб баҳси
«Ливерпул» — «Барселона» 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 — 7 Ориги, 2:0 – 54 Вейналдум, 3:0 – 56 Вейналдум, 4:0 – 79 Ориги.
«Ливерпул»: Алиссон, Робертсон (Вейналдум, 46), Матип, ван Дейк, Александер-Арнолд, Хендерсон, Фабиньо, Шакири (Старридж, 90), Милнер, Мане, Ориги (Гомес, 85).
«Барселона»: тер Стеген, Альба, Лангле, Серджи Роберто, Пике, Коутиньо (Нелсон Семеду, 60), Ракитич (Малком, 80), Видаль (Артур, 75), Бускетс, Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (11), Бускетс (45), Ракитич (53), Матип (66), Нелсон Семеду (75).
Дастлабки ўйин — 0:3

Учрашув статистикаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг