Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Катта жанг кутмоқда: Энтони Жошуа – Александр Усик

Катта жанг кутмоқда: Энтони Жошуа – Александр Усик

WBA, IBF, WBO ва IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа (25 жанг, 24 ғалаба, 22 нокаут, 1 мағлубият) украиналик енгилмас боксчи Александр Усик (18 жанг, 18 ғалаба, 13 нокаут) билан жанг ўткизади.

Лондон 2012 Олимпиадасининг икки чемпиони (бири оғир вазнда, иккинчиси -90 кг вазнда) бугун тунда яна Лондонда ўзаро тўқнаш келади.

Куни кеча «Matchroom Boxing» промоутери ўтказаётган бокс оқшоми учун вазн ўлчаш ва «face to face» маросими ўтказилди.

Унда Александр 100,2 кг, Энтони 108,8 кг тош босди. Бўй борасида ҳам Жошуа рақибидан 8 сантиметрга баланд.

Усик - Жошуа жанги 25 сентябрдан 26 сентябрга ўтар кечаси Лондондаги «Тоттенхэм» футбол клуби стадионида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг