Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронлик футболчи 25 млн евро эвазига АПЛ клубига ўтди

Эронлик футболчи 25 млн евро эвазига АПЛ клубига ўтди

Фото: «brightonandhovealbion.com»

Голландиянинг АЗ клуби ҳужумчиси Алиризо Жаҳонбахш фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

24 ёшли эронлик футболчи «Брайтон» билан шартнома имзолади. Клуб Эрон терма жамоаси аъзоси учун голланд клубига 25 млн евро тўлагани ҳақида хабарлар тарқалган. Агар шу сумма расман тасдиқланса, бу клуб тарихидаги энг қиммат харид бўлади.

Жахонбахш ўтган мавсумда 33та ўйинда 21та гол уриб, Голландия чемпионати тўпурари бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг