Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа Чемпионлар лигаси: «Реал» хет-трикка эришди

Европа Чемпионлар лигаси: «Реал» хет-трикка эришди

Фото: «Ghmediahub.com»

Киевдаги «Олимпийский» стадионида 26 май куни Европа клубларининг энг нуфузли турнири — Чемпионлар лигаси финалида «Реал» (Мадрид) ва «Ливерпул» тўқнаш келди. Ўйиннинг асосий вақти мадридликларнинг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан тугади.

Учрашув тақдирини Карим Бензема (51) ва Гарет Бейл(64, 83)нинг голлари ҳал қилди. «Мерсисайдликлар» сафида Садио Мане (55) ягона гол муаллифи бўлди.

Биринчи таймнинг ўрталарида Муҳаммад Салоҳнинг елкасидан жароҳат олиб майдонни тарк этиши ливерпулликларни оғир аҳволга солиб қўйди.

Иккинчи тайм бошларида Карим Бензема «қизиллар» дарвозабони Лорис Кариуснинг қўпол хатосини голга айлантирди — 1:0. Орадан 4 дақиқа ўтиб сенегаллик вингер Садио Мане мувозанатни тиклади — 1:1. Майдонга 64-дақиқада туширилган Гарет Бейл «қайчи усули»да урган ажойиб голи билан испанларни олдинга олиб чиқди — 2:1. Унга Марсело ассистентлик қилди. Ўйин охирларида Бейлнинг узоқдан йўллаган яна бир ажойиб зарбаси ва Кариуснинг навбатдаги хатоси ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди — 3:1.

Кетма-кет учинчи мавсумда ғалаба қозонган Мадриднинг «Реал» клуби ўзига хос хет-трикни нишонлади ва Европа Чемпионлар лигасидаги совринлари сонини 13тага етказиб олди.

Учрашув статистикаси («Реал» — «Ливерпул»)

  • Зарбалар — 12/5
  • Тўғри йўлланган зарбалар — 6/2
  • Тўпга эгалик қилиш — 64 фоиз/36 фоиз
  • Қоида бузишлар — 4/17

Таркиблар:

«Реал»: Навас, Карвахал, Рамос, Варан, Марсело, Кроос, Модрич, Каземиро, Иско, Роналду, Бензема.

«Ливерпул»: Кариус, Ван Дейк, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, Милнер, Вейналдум, Ҳендерсон, Фирмино, Салоҳ, Мане.

Бош ҳакам: Милорад Мажич.

Огоҳлантириш: Мане — 83.

Голлар: Бензема 51 — 1:0, Мане 55 — 1:1, Бейл 64 — 2:1, Бейл 83 — 3:1.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг