Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа лигаси: «Базель» тор-мор этилди — «Шахтёр» яримфиналда!

Европа лигаси: «Базель» тор-мор этилди — «Шахтёр» яримфиналда!

Фото: «Reuters»

Европа лигасининг кеча бўлиб ўтган ўйинида «Шахтёр» «Базель» устидан ғалаба қозонди.

Украиналиклар сафида 2-дақиқадаёқ ўзини кўрсатган Мораес ҳамда Тайсон, Патрик ва Додо гол уришди.

Швейцарияликлар ўйин охирларида Рикки ван Вольфсвинкелнинг голи билан жавоб бера олишди, холос.

Яримфиналга йўлланма олган «Шахтёр» фақат ғолибликни истаётган Антонио Контенинг «Интер»и билан тўқнашади.

Европа лигаси. Чорак финал

«Шахтёр» (Украина) — «Базель» (Швейцария) — 4:1

Голлар: Мораес (2), Тайсон (22), Патрик (75), Додо (88) — Ван Вольфсвинкель (90).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг