Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фаррух Сайфиев «Насаф»дан «Пахтакор»га ўтди

Фаррух Сайфиев «Насаф»дан «Пахтакор»га ўтди

Фаррух Сайфиев

Фото: «Pakhtakor.uz»

«Насаф» клубининг чап қанот ҳимоячиси Фаррух Сайфиев «шерлар» билан икки йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Сайфиев «Насаф» сафида Олий лиганинг 111 учрашувида майдонга тушиб, 13 марта рақиб дарвозабонларини ранжитишга эришган.

Фаррух Сайфиев 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. У «Насаф» таркибида Ўзбекистон кубоги ва Суперкубогида зафар қучган, мамлакат чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг