Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фазлиддин Ғоибназаров январда АҚШда жанг ўтказади

Фазлиддин Ғоибназаров январда АҚШда жанг ўтказади

Фото:«Gazeta.uz»

Риодаги Олимпия ўйинлари ғолиби, бугунги кунда профессионал рингда фаолият олиб бораётган боксчи Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятидаги еттинчи жангини январь ойида ўтказади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди. 

Фазлиддин 18 январь куни Америка Қўшма Штатларида Доминикан Республикаси боксчиси Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг