Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФИФА Ғузорнинг «Шўртан»идан уч очко олдириб ташлади

ФИФА Ғузорнинг «Шўртан»идан уч очко олдириб ташлади

Фото: «Еспресо»

Про-лиганинг «А» гуруҳи 4-туридан кейин 8 очко билан 4-ўринни эгаллаб турган Ғузорнинг «Шўртан» клубидан 3 очко олиб ташланди. Қарор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроқўми бюроси томонидан тасдиқланди.

ЎФА расмий сайтида ёзилишича, бунга «Шўртан» ҳамда черногориялик футболчи Предраг Вуйович ўртасидаги можаро ҳамон якунига етмагани сабаб бўлган. ФИФА интизом қўмитаси Ғузор клубига дастлабки санкцияларни қўллаш борасидаги илк огоҳлантиришни 2015 йилнинг 9 октябрь куни юборган. Шунга қарамай, «Шўртан» мазкур масала ечимини топмаган.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси «Шўртан»нинг очколарини 3 тага камайтириб, эндиликда унинг про-лигадаги очкоси 8 эмас, 5 та эканини маълум қилди. Айтилишича, агар клуб Вуйович билан боғлиқ масалани белгиланган муддат ичида ҳал қилмаса, жазо чоралари янада жиддийроқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг