Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФИФА Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун янги автобус совға қилди

ФИФА Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун янги автобус совға қилди

Фото: МОҚ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бир неча бор учрашув ўтказиб, учрашув чоғида ўзбек футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берган ҳамда янги дастур ва лойиҳалар бўйича келишувга эришганди.

Келишувга кўра, Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ФИФА томонидан янги автобус совға қилиниши ҳақида айтиб ўтганди. Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ваъда қилган янги автобус Тошкентга етиб келди.

«Mercedes Travego M» русумидаги ушбу автобус 46 кишига мўлжалланган бўлиб, 483 от кучига эга. Барча қулайликларга эга, замонавий воситалар билан жиҳозланган. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар берди.

Шу пайтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин давомида ҳамда учрашувларга бориш учун клублардан олинган автобуслардан фойдаланиб келган. Эндиликда терма жамоамизнинг ўз автобуси бор. Ушбу автобус миллий рамзларимиз ва ЎФА логолари билан безатилади ҳамда йиғин ва учрашувлар давомида миллий терма жамоамиз футболчилари учун хизматга шай бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг