Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФИФА президенти Равшан Эрматовни мақтади

ФИФА президенти Равшан Эрматовни мақтади

Фото: «LiveTV»

Футбол бўйича жаҳон чемпионати старти олдидан, бугун Россия пойтахтидаги «Кемпински отель» меҳмонхонасида Осиё футбол конфедерациясининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам иштирок этди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

Бу йилги мундиалда қитъамиз шарафини тўртта терма жамоа – Эрон, Япония, Саудия Арабистони ва Австралия термалари ҳимоя қилишади. Йиғилишда Жанни Инфантино, қолаверса Осиё футбол Конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Осиё терма жамоалари ва ҳакамларга омад тилаган:

«Осиёда футбол жадаллик билан ривожланиб боряпти. Умид қиламанки, бу йилги мусобақада Осиё терма жамоалари ҳам ўзларини ҳар томонлама кўрсата олишади. Қолаверса, айни пайтда Осиёда ҳакамлик соҳаси ҳам анча ривожланган. Сўнгги йилларда ушбу қитъадан бир қатор кучли реферилар етишиб чиқди. Жаҳон чемпионатининг финал босқичида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳам бугунги кунда айнан осиёлик ҳакам Равшан Эрматов бўлиб тургани ҳам фикримга исбот бўла олади».

Жанни Инфантино, ФИФА президенти

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги бригада ҳам иштирок этади. Шунингдек, ўзбек футболи тарихида илк маротаба Алим Арифов жаҳон чемпионатида комиссар вазифасини бажаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг