Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон рекорд даражада пастга қулади

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон рекорд даражада пастга қулади

Фото: «FIFA.COM»

Бугун ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 7 поғона пастлади ва 354 очко билан 95-ўринга тушиб кетди. Бу — Осиё жамоалари ичида 13-ўрин.

ОФК терма жамоалари рейтингини Австралия термаси 718 очко билан бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларни Эрон, Жанубий Корея  ва Япония терма жамоалари банд этган. Эътиборлиси, Қирғизистон (12-ўрин) ва Ливан (9-ўрин) каби терма жамоалар ҳам биздан олдинга ўтиб кетган.

Дунё рейтингида пешқадамлар ўзгармади. Биринчи ўринда Германия бораётган бўлса, иккинчи ўринни Бразилия термаси эгаллаган. Кучли учликка эса Бельгия терма жамоаси якун ясаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг