Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Флорентино Перес: «Зидан биз учун кутилмаган қарорга келди»

Флорентино Перес: «Зидан биз учун кутилмаган қарорга келди»

Фото: ІMarca»

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес Зиданнинг жамоани тарк этиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

«Мен Зиданнинг фидойилиги, муҳаббати ва «Реал»га бера олган барчаси учун ундан миннатдорман. Бу — хайрлашув эмас, биз тез орада қайта кўришамиз. Агар унга танаффус керак бўлса, у бунга муносиб.

Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг бу қарор бироз кутилмаган бўлди. Аммо биз фақатгина уни қабул қилишимиз ва ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз керак. Зиданни фикридан қайтаришни истардим, аммо унинг қандай эканини яхши биламан», — Переснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Marca» нашри.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг