Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«France Football» йилнинг энг сердаромад футболчи ва мураббийларини эълон қилди

«France Football» йилнинг энг сердаромад футболчи ва мураббийларини эълон қилди

Фото: «Getty Images»

«France Football» нашри ушбу мавсумда энг кўп даромад олган футболчи ва мураббийлар рўйхатини эълон қилди.

«L’Equipe» нашрида келтирилган рўйхатга кўра, айни мавсумда энг кўп даромад олган футболчи — «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бўлиб турибди. Унинг 2017/18 йилги мавсумда олган даромади 126 млн. еврога тенг. Бу — мутлақ рекорд натижадир.

Мессидан кейинги ўринни «Реал» футболчиси Криштиану Роналду 94 млн. евро даромад билан эгаллаган. «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар эса ушбу мавсумда «бор-йўғи» 81,5 млн евро миқдорида пул ишлаб топган.

Энг кўп даромад олувчи мураббийлар рўйхатини «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуринью бошқармоқда — у ушбу мавсумда 26 млн. евро топган. Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи эса 23 млн. даромад билан иккинчи ўринда. Учинчи ҳамда тўртинчи ўринлар Испанияга кетди — «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне (€ 22 млн) ва «Реал» устози Зинедин Зидан ушбу ўринларга лойиқ топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг