Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франк Рибери: «Олтин тўп»га Роналду эмас, мен лойиқ эдим»

Франк Рибери: «Олтин тўп»га Роналду эмас, мен лойиқ эдим»

Фото: «Youtube.com»

«Бавария»нинг франциялик ярим ҳимоячиси Франк Рибери 2013 йилги «Олтин тўп» аслида  ўзига берилиши лозимлиги, уни «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ноҳақ қўлга киритганини таъкидлади.

«Худди менинг «Олтин тўп»имни ўғирлаб олишгандек туюлганди. Бунга ақл бовар қилмасди.

Мен ўша йили олиш мумкин бўлган совринларнинг барчасини қўлга киритдим, бошқа бирор нарса қилишнинг имкони йўқ эди. Бу ўтакетган адолатсизлик.

Франция мени қўллаб-қувватламади. Мен Роналду томонини олган юртдошларимни ўз кўзим билан кўрдим. Ахир португалияликлар Рибери ёки Мессининг ғалабасини хоҳлармиди? Албатта, йўқ», — Риберининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Championat.com» нашри.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг