Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футбол афсонаси Луис Гарсия Тошкентга келди

Футбол афсонаси Луис Гарсия Тошкентга келди

Профессионал Футбол Лигаси ҳамда Ла лига ҳамкорлиги доирасида бугун, 28 октябрь куни пойтахтдаги "Миллий" стадионида юртимизда илк бора "Оммавий Эл Класико" томошаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда Ла лига элчиси — яқин ўтмишнинг моҳир футболчиларидан бири Луис Гарсия ҳам иштирок этади. Бугун эрта тонгда Гарсия Тошкентга етиб келди. Уни бир қатор испан футболи шинавандалари, футболимиз жамоатчилиги вакиллари тантанали тарзда кутиб олишди. Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати хабар берди.

Луис Гарсия "Оммавий Эл Класико" тадбирида қатнашади ва ёш футболчиларга маҳорат дарси ўтиб беради. Қолаверса, "Барселона" - "Реал М" учрашуви олдидан Темур Кападзе бошчилигидаги "Реал Мадрид" вакилларига қарши "Барселона" сафида кўргазмали ўйинда майдонга ҳам тушади.

Бугун соат 12:15 да Луис Гарсия иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг