Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футбол майдонларига ажратилган пуллар қайси амалдорнинг чўнтагига кетяпти?

Футбол майдонларига ажратилган пуллар қайси амалдорнинг чўнтагига кетяпти?

Фото: «livejournal.com»

Маҳаллаларда нега футбол майдонлари йўқ? Болалар ёзги таътилда ҳалигача кўча чангитиб тўп ўйнаб юришибди.

Бунинг сабаби аёнлашгандай: Маҳалла кенгаши раиси Шавкат Жавлонов кенгашнинг 6 ойлик ҳисоботида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-қарори билан тасдиқланган «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури ижроси «дам еб» ётганини билдирган.

«Натижада, 2018-2019 йиллар давомида 1 349 та футбол майдони қурилиши режалаштирилган бўлса-да, амалда 131 таси (9,7%) қурилган, 102 тасида (7,6%) қурилиш ишлари давом этмоқда, 1 116 таси (82,7%) қурилмаган», деган Жавлонов.

Хусусан, Қорақалпоғистон, Сурхондарёда 2 фоиз, Андижонда 4 фоиз, Фарғонада 6 фоиз, Навоийда 7 фоиз, Тошкент вилоятида 11 фоиз, Хоразмда 14 фоиз, Сирдарёда 14 фоиз, Қашқадарёда 14 фоиз, Бухорода 16 фоиз, Тошкент шаҳрида 25 фоиз, Жиззахда 27 фоиз, Самарқандда 29 фоиз бажарилган холос. Бу бажарилгани! Бажарилмагани қанчани тасаввур қиляпсизми? 82,7 фоиз-а!?

Табиийки, дастур бўйича ажратилган пуллар қаерга кетаётганини кенгаши раиси очиқламаган. Нега бундай эътиборсизлик, назоратсизлик юзага келгани ҳам аёнмас. Қизиқ, бу пуллар қайси амалдорнинг чўнтагини қаппайтираётган бўлса?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг