Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футболчиларимиз халқаро турнирда бирорта ғалабасиз иккинчи ўринни эгаллади

Футболчиларимиз халқаро турнирда бирорта ғалабасиз иккинчи ўринни эгаллади

Фото: www.the-uff.com

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2018 йилнинг 27 апрелидан 3 майигача Индонезиянинг Чибинонг шаҳрида Индонезия футбол ассоциацияси ташкил этилганининг 88 йиллигига бағишланган «PSSI-2018 кубоги»да иштирок этди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари ушбу мусобақада бирор марта на ғалаба қозонди ва на мағлубиятга учради. Олимпиячиларимиз Шимолий Корея (2:2) ва Баҳрайн (3:3) терма жамоалари билан ўйинларда қайд этилган дуранглардан сўнг, Индонезия терма жамоаси қаршилигини ҳам синдира олмади — 0:0.

Шу тариқа Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари мусобақани 3 очко билан 2 ўринда якунлади. 2 та ғалаба ва 1 та дурангга эришган Баҳрайн жамоаси 7 очко билан мусобақа ғолибига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг