Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футзал. Эрон Ўзбекистонни 27-бор мағлубиятга учратди

Футзал. Эрон Ўзбекистонни 27-бор мағлубиятга учратди

Фото: «Kun.uz»

Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Осиё «гиганти» Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Бу ўйинда вакилларимиз йирик ҳисобда мағлуб бўлишди.

Ушбу мағлубият терма жамоамизнинг ҳисоб бўйича 27-мағлубият саналади. Шу пайтга қадар Эрон билан 28 бор тўқнашган терма жамоамиз атиги бир марта — ўртоқлик учрашувида дурангга эришган, холос.

Эндиликда терма жамоамиз 3-ўрин учун баҳсда Ироқ терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. 3-ўрин учун ўйин 11 февраль куни Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.

ОЧ, ярим финал.
Эрон – Ўзбекистон 7:1
Голлар: Жавид (3, 16, 16), Ҳасанзода (4, 31) Тайеби (11, 36) - А.Раҳматов (40)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг