Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футзал, ОЧ. Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал чорак финалга чиқди

Футзал, ОЧ. Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал чорак финалга чиқди

Фото: www.the-uff.com

Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати иккинчи тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратганини биласиз.

Гуруҳдаги иккинчи жуфтликда Япония терма жамоаси Жанубий Кореяни 5:2 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари муддатидан аввал чорак финалга йўл олишди.

5 февраль куни бўлиб ўтадиган 3-тур учрашувида Ўзбекистон Японияга қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин гуруҳда қайси жамоа биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашини аниқлаб беради.

Гуруҳ ғолиби чорак финалда «А» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади.

«А» гуруҳида Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоалари жойлашган.2-турдан сўнг мусобақа мезбони Хитой Тайпейи 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2-ўринда Малайзия терма жамоаси бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг