Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон термаси бугун Ироққа қарши ўйнайди

Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон термаси бугун Ироққа қарши ўйнайди

Футзал бўйича Осиё чемпионати якуний паллага етиб келди. Бугун мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Ироқ футзалчилари билан тўқнаш келади. Эрон эса Япония билан чемпионлик масаласини ҳал қилади. Ҳар икки беллашув Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилади.

Номинал мезбон сифатида майдонга тушадиган Ироқ термаси оқ либосларда, Ўзбекистон терма жамоаси эса кўк формаларда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ – Ўзбекистон учрашуви бугун, 11 февраль куни Тошкент вақти билан 13:00 да старт олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг