Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида тўққизинчи бор ярим финалга чиқди

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида тўққизинчи бор ярим финалга чиқди

Фото: «Sports.uz»

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги чорак финал учрашуви ўтказилди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашув 3:1 ҳисобида Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди.

Машраб Одилов ва Даврон Чориевнинг голларига битта гол билан жақоб қайтарган вьетнамликлар ўйин охирига ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишга мажбур бўлди ва якунда яна бир гол ўтказиб юборишди. Илҳом Ҳамроев сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Шу тариқа, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз тарихида тўққизинчи бор Осиё чемпионати ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Терма жамоамиз шу вақтга қадар 4 марта иккинчи ўрин, 3 марта учинчи ўрин ва бир бор тўртинчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ярим финалда Эрон термасига қарши майдонга тушади. Учрашув эртага, Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Футзал, Осиё чемпионати. Чорак финал
Вьетнам – Ўзбекистон 1:3
Голлар: П.Т.Луан 29 - М.Одилов 9, Д.Чориев 29, И.Ҳамроев 39.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг