Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футзалчиларимиз Осиё чемпионатини Ж.Корея дарвозасига урилган 13 та гол билан бошлади

Футзалчиларимиз Осиё чемпионатини Ж.Корея дарвозасига урилган 13 та гол билан бошлади

Фото: www.the-uff.com

Хитой Тайпейида ўтаётган Футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди.

Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вакилларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз 6та гол киритишди. Иккинчи бўлимда эса Баҳодир Аҳмедов шогирдлари яна Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига яна 7та гол киритишди. Рақиб эса дарвозамизни бор-йўғи икки марта аниқ нишонга олди.

Ўзбекистон - Жанубий Корея - 13:2
Голлар: Артур Юнусов (3), Даврон Чориев (7, 8, 13), Фарҳод Абдумавлонов (11), Ихтиёр Ропиев (16), Ҳусниддин Нишонов (22), Дилмурод Шавкатов (22), Илҳомжон Ҳамроев (25), Дилшод Раҳматов (31), Анасхон Раҳматов (35), Машраб Одилов (38), Даврон Абдураҳмонов (40) - Жанг Йонг Чол (25, 38).

Ўзбекистон терма жамоаси (асосий тўртлик): Рустам Умаров, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов.
Захира: Акмал Хазратқулов, Илҳом Ҳамроев, Фарҳод Абдумавлонов, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев.
Жанубий Корея (асосий тўртлик): Сео Жунг Ву, Ким Мин Кук, Лим Йеонг Сеунг, Жеонг Су Ин, Жо Бюнг Геол.
Захира: Ким Жун Хо, Парк Юнг Жаэ, Парк Хан Ул, Ю Санг Юн, Ли Ду Йонг, Ли Мин Йонг, Ли Ан, Жанг Йеонг Чеол, Чун Жин Ву.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг