Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гризманн ва яна уч футболчи «Барселона»дан кетди

Гризманн ва яна уч футболчи «Барселона»дан кетди

Каталониянинг «Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида тўрт футболчисини бошқа жамоаларга бериб юборди.

Жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн собиқ жамоасига қайтди.

«Атлетико» 30 ёшли французни 10 млн евро эвазига бир мавсумга ижарага олди. Мадрид клубида ижарани яна бир йилга узайтириш ёки футболчини 40 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.

Гризманн 2014-2019 йиллар оралиғида «Атлетико»да ўйнаб, барча турнирлар доирасида 257та баҳсда 133та гол урган. 2019 йил ёзида эса 120 млн евро эвазига «Барселона»га ўтганди.

Шунингдек, яқиндагина «Барселона»га келиб қўшилган Эмерсон 25 млн евро эвазига «Тоттенхем»га сотиб юборилди.

Клубнинг иқтидорли футболчиси Илаиш Морибани эса «Лейпциг» 16+8 млн евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Жамоанинг яна бир ёш ҳужумчиси Рей Манай эса Италия клубига ижарага бериб юборилган.

«Барселона»нинг ўзи Гризманн ўрнига «Севилья» ҳужумчиси Люк де Йонгни ижарага олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг