Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гвардиола 20 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди

Гвардиола 20 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди

«Уларнинг ўз қоидалари бор ва улар қоидаларга амал қилишга мажбур», — деган мураббий.

Фото: «Goal.com»

Англия футбол ассоциацияси «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиолани Каталония мустақиллиги тарафдорларини қўллаб-қувватлаш рамзи ҳисобланган сариқ лентани таққани учун 20 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортди, дея хабар бермоқда «Euronews».

Олдинроқ Гвардиола бу борада огоҳлантирилган эди. Аммо мураббийнинг айтишича, тасмани тақиш учун УЕФАдан рухсат олган, ушбу рамз эса унинг Каталония мақомига муносабатини акс эттирмайди.

АФАнинг маълум қилишича, мураббийнинг бундай ҳолатда майдонга чиқиб келиши испаниялик мухлисларнинг ғазабини қўзғатади. Гвардиола эса унга нисбатан қўлланадиган санкцияларга тайёрлигини маълум қилган. «Уларнинг ўз қоидалари бор ва улар қоидаларга амал қилишга мажбур», — деган мураббий.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг