Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гвардиола «Манчестер Сити»ни «Бавария»га «алмаштирди» (видео)

Гвардиола «Манчестер Сити»ни «Бавария»га «алмаштирди» (видео)

Фото: «Sportsnewsempire»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола матбуот анжуманида ҳозирги клубини «Бавария» деб кулгига қолди.

Воқеа «Манчестер Сити» жамоси «Бёрнли»га қарши тўп сурган АПЛ 15-туридан кейин ўтказилган журналистлар билан мулоқотда содир бўлди.

«Родри мослашяпти ва у бу лига учун муносиб ўйинчи. Ўйлайманки, Мюнхеннинг «Бавария»си... Э, қанақа, «Бавария»? (пешонасига уради — таҳр.). «Манчестер Сити» сотиб олган! Қанақа, жин урсин, Мюнхеннинг «Бавария»си? Нималарни ўйлаяпман? — дейди Гвардиола залдагиларнинг кулгисини қўзғаб.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг